“Ўзбекистон темир йўллари” ўз мобил иловасини ишга туширади

Ўзбекистон 01 Февраль 2016 2257

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2016 йилда электрон чипталарни сотиб олиш учун махсус мобил иловани ишга туширади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги маълум қилди.

“Айни пайтда биз Android ва iOS базасидаги смартфон ва планшетлар учун мобил иловани яратиш устида иш олиб бораяпмиз. Бу йўловчиларимиз, айниқса оддий кассалар бўлмаган қишлоқ ва чекка жойлардаги аҳоли пунктлари фуқаролари учун катта қулайлик яратади”, - деди агентлик суҳбатдоши.

Мобил илова ҳар қайси фойдаланувчи учун оддий ва тушунарли интерфейсга эга бўлади. Фойдаланувчи нафақат чипта сотиб олиши, балки компания фаолиятига оид ўзини қизиқтирган бошқа маълумотларга ҳам эга бўлиши мумкин. Ҳозирда фақатгина миллий валютада чипта харид қилиш имконияти мавжуд бўлса, Марказий банк билан олиб борилаётганган музокаралардан сўнг хориж валютасида ҳам чипта сотиш йўлга қўйилади. Бунда ички қатновлар билан бир қаторда, МДҲ давлатлари бўйлаб халқаро йўналишлар учун ҳам чипталар сотилади. Буюртмани расмийлаштиришдан аввал эса фойдаланувчи ўзининг шахсий маълумотларини киритиб, аутентификациядан ўтиши ҳамда чипта тўловини амалга ошириши лозим. Натижада сафар реквизитлари акс этган электрон ҳужжат шакллантирилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон темир йўл ташувчиси электрон чипталарни сотиб олишни ўз сайти орқали амалга ошираётган эди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар