Ҳозирда Афғонистонда аёллар учун махсус университет очиш лойиҳаси бўйича жараёнлар бошланган. Мамлакатнинг биринчи хоними ва сиёсий арбоб Рула Ғаний мазкур лойиҳа юзасидан пресс-конференция ўтказди.

“Қизлар учун университет очиш лойиҳаси Президентлик сайловларида жаноб Ашраф Ғанийнинг сайловолди кампаниясидан ўрин олади ва биз буни тез орада амалга оширамиз. Таълимни олий босқичда давом эттириш нияти бўлган қизлар учу бу айни муддао бўлади”, - дейди Рула хоним.

Маълумотларга кўра, мазкур университет қурилиши учун Кобул шаҳри ҳудудидан алоҳида жой ҳам ажратилган.