АҚШ ва Буюк Британия Ливия ҳудудидаги ИШИД жангариларга қарши курашиш учун 1000 нафар британиялик аскар жойлаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда The Times хабар берган.

Қайд этилишича, британиялик ва америкалик ҳарбийлар Ливияга маҳаллий гуруҳлар ўртасида ИШИД сафига ўтиш борасида иттифоқ тузилиши эҳтимолларини ўрганиш ва бунинг олдини олиш учун тез-тез сафарлар уюштирмоқда.

Икки мамлакат ҳукумати Франция мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дрианнинг французлар ҳам Ливияга кириши режалари бўйича режалари ҳақидаги баёнотидан кейин шундай ҳаракатларни бошлашган.

Бундан олдинроқ, АҚШ президенти Барак Обама ИШИДнинг Ливияга жойлашиш бўйича мақсадларига қарши ҳаракатларни бошлашга чақирганди.