АҚШ вице-президенти Байденнинг ўғли компанияси Украинадаги газ активларини сотиб олишни давом эттирмоқда

Жаҳон 01 Февраль 2016 2688

Канаданинг Serinus Energy компанияси Burisma компанияси билан боғланган Resano Trading Ltd компаниясига Украинадаги газ активларини сотмоқда. Бу ҳақда Serinus Energy берган хабарда айтилган.

Serinus компанияси KUB-Gas Holdings Limited’нинг 70 фоизлик акциялар пакетини сотмоқда. KUB-Gas компанияси Днепр-Донецк ҳавзасида газ конига эга.

Serinus ўз акциялар пакети учун 30 млн доллар олади. 13,5 млн долларлик биринчи транш компания ҳисобига ўтказиб берилган. Битимни 8 февралгача ёпиш режалаштирилмоқда.

Serinus активни сотишдан олган пулларни корпоратив қарзни узишга ва Руминиядаги бизнесни ривожлантиришга ишлатмоқчи.

Burisma компанияси 2010-2014 йилларда Украинанинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурлар вазири ҳамда Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимларини эгаллаган украиналик тадбиркор Николай Злочевскийга тегишли.

Компания Украина ҳудудида нефть ва газ қазиб олиш учун 20 тага лицензияга эга. Burisma директорлар кенгашига АҚШ вице-президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден ҳамда 1995-2005 йилларда Польша президенти бўлган Александер Квасьневский киради.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар