Беларусь президенти Александр Лукашенко Сочида бир неча кунлик таътил ўтказади, деб хабар бермоқда "БелТА" ахборот агентлиги. Бу ҳақда Лукашенконинг матбуот котиби Наталья Эйсмонт маълум қилди.

Эйсмонтнинг айтишича Лукашенко Сочида Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашуви пайтида Сочидаги тоғ-чанғи трассаларини синаб кўрган.

Эйсмонт "Беларусь 1" телеканали эфирида таътил вақтида Лукашенкода Сочида беларусликлар қўли билан яратилган, Красная Полянадаги "Беларусь" дам олиш мажмуасининг имкониятлари ва инфратузилмасини баҳолаш имконияти бўлишини айтди.