Айни кез Британияда 3 миллиондан зиёд мусулмонлар истиқомат қилмоқда. Бу мамлакат тарихидаги энг катта кўрсаткич ҳисобланади. Мутахассислар мамлакатдаги миграция ва мусулмон оилалардаги туғилишнинг кўплигини бунга асосий сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Маълумотларга кўра, Лондоннинг айрим туманларида умумий аҳолининг деярли ярмини мусулмонлар ташкил этади. Агар бу тенденция келажакда ҳам сақланиб қолса, яқин 10 йил ичида мазкур туманлар аҳолисининг қарийб барчаси мусулмонлардан иборат бўлади, дейди экспертлар. Аниқ рақамларга мурожаат қилсак, Бирлашган Қиролликда ҳозирда 3 114 992 нафар мусулмон яшайди.