Лондонлик талаба қиз Саима Аҳмад вафлиси бўлмаган 8 дона Kit-Kat шоколадини сотиб олгандан кейин Nestle компаниясига шикоят қилди, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.

Ваҳоланки, Kit-Kat шоколад билан қопланган вафлили ширинлик ҳисобланади.

"Компания доимо маҳсулотларини ўзига хослигини айтиб реклама қилади, бироқ мен харидимдан кўнглим қолди", деб айтди қиз ва бирорта ҳам компания "вафли ва шоколад уйғунлигини реклама қилмайди" деб қўшимча қилди.

Қизнинг айтишича, компания компенсация сифатида уни умрининг охиригача Kit-Kat билан таъминлаши керак.

"Мен сифатсиз маҳсулот учун товон олишни истайман. Шу билан бирга энди менинг Nestle’га ишончим йўқолди", деб айтмоқда қиз.

У шикоят мактубида "ишлаб чиқарувчилар истеъмолчилар ҳақида доимо қайғуришлари кераклигини" таъкидлаб ўтди.