Дунёдаги энг катта шамол парраклари ўлчами иккита футбол стадионига тенг бўлади

Жаҳон 01 Февраль 2016 5231

АҚШ энергетика вазирлиги Сандий миллий лабораториясига парраклари эни 200 метргача етадиган сузиб юрувчи шамол турбиналарини конструкциялаш вазифасини топширди. Бу ҳақда Gizmodo нашри хабар бермоқда.

Ҳозирда парраклари 80 метрга етадиган энг катта шамол турбиналари Японияда жойлашган. Улар 7 мегаватт электр энергия ишлаб чиқаради. АҚШда эса 50 мегаваттлик шамол генераторлари яратишмоқчи.

Янги конструкция кучли денгиз шамолини йўқотишларсиз "тутишга" имкон берувчи махсус элементлар билан жиҳозланади. Кучли шамолларда бузилиш хавфини камайтириш мақсадида ротор кураклари шамол йўналишида йиғилади.

Муҳандисларни бундай конструкцияни яратишга пальма дарахти илҳомлантирди. Тўфон пайтида бу дарахтлар ўз шох-шаббаларини "ёпишга" қодир ва шу тариқа 300 км/соатгача тезликдаги шамолга дош бера олади.

Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши шамол энергетикасини тўфонлар ва тайфунлар хатари катта бўлган ҳудудларда қўллашга имкон беради.

Лойиҳа ҳозирча ишлаб чиқиш босқичида турибди. Аниқ натижаларни 2020 йил охирига кутиш керак бўлади. Шу вақтга келиб АҚШ энергетика вазирлиги мамлакатда ишлаб чиқарилувчи 20 фоиз электр энергияни шамол электр станциялари ёрдамида олмоқчи.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар