Голландиянинг Gazprom International Projects B.V. компанияси O’zlitineftgaz акциядорлик жамиятининг 25,01 фоиз акцияларини 512,421 минг доллардан ортиқроқ маблағ эвазига сотиб олди. UzDaily нашри берган хабарга кўра, Gazprom International Projects B.V. акциялар пакетини «Тошкент» Республика фонд биржасидан сотиб олган.

Биржа берган маълумотларга кўра, Gazprom International Projects B.V. корхонанинг ҳар бир 5 минг сўмлик номиналдаги акцияси учун 10,5 доллардан тўлаган. Компания O’zlitineftgaz АЖнинг 48 802 дона акциясини сотиб олган.

АО O’zlitineftgaz – Ўзбекистон нефть ва газ саноати илмий тадқиқот ва лойиҳалаштириш институтининг асосий бўғини бўлиб, углеводород ҳамда нефть ва газ конларини қуриш ва кенг қамровли илмий-амалий лойиҳаларни амалга оширилишини таъминлаб келади.