Гулистонда “Навоийни соғиниб”деб номланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтади

Жамият 01 Февраль 2016 1326

Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан “Навоийни соғиниб”деб номланган адабий-бадиий кеча 2016 йил 5 февраль куни 15:00 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчиси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу тадбир Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Халқ таълими бошқармасининг амалий кўмаги ҳамда Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий методика маркази, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг услубий ёрдамида ташкил этилмоқда.

Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий методик маркази фаолияти санъат ва уни ривожлантириш, янги истеъдод соҳибларини кашф этиш билан бевосита боғлиқдир. Шунинг учун марказ ходимлари вилоятлардаги мусиқа ва санъат мактаблари билан мустаҳкам алоқа ўрнатишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Навоий даҳосига эҳтиром рамзи сифатида ўтказилаётган бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсад улуғ бобомизнинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этишни кенг йўлга қўйиш, ўқувчи-ёшлар қалби ва онгига шоир асарларининг мазмун-моҳиятини, бадиий хусусиятини ва тарбиявий аҳамиятини чуқур сингдириш, шунингдек, замонавий ўқув даргоҳларида санъат сирларини ўрганаётган ёш санъат шайдолари билимини, истеъдодини кўрикдан ўтказиб, маънавий рағбатлантиришдан иборатдир.

Тадбирда Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий методика маркази қошида фаолият кўрсатаётган “Сурхон” эстрада ансамбли ҳамда “Сирдарё наволари” ашула ва рақс ансамбли ўз дастурлари билан иштирок этади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38374 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90772 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 319 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2012 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2804 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1313 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3333 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 618 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 1037 Спорт
Кўпроқ янгиликлар