Лондоннинг «Челси» футбол клуби бош мураббийи Гуус Хиддинк Англия кубогининг 4-босқичидан ўрни олган «МК Донс»га қарши учрашувдан (5:1) кейин фикр билдираркан Азарнинг пенальтини тепишини изоҳлаб ўтди.

«Нега пенальтини Азар тепди? Уларнинг ўзлари шундай қарорга келишди, бизда пенальти тепиш бўйича белгилаб қўйилган навбат бор. Унга кўра биринчи навбатда Оскар бу ишни амалга ошириши керак. Бироқ у бу имкониятни Азарга тақдим этди. Ахир ҳамма яхши билиб турибди у анчадан буён гол ура олгани йўқ», – дея таъкидлади Хиддинк.

Эслатиб ўтамиз, Эден Азар бунга қадар сўнгги марта 2015 йилнинг 3 май куни «Кристал Пэлас» дарвозасини ишғол қилганди. Футболчининг голсиз серияси 273 кун давом этди.