Ироқнинг Мосул шаҳрида ИШИД дезертирлик қилгани учун ўзининг 20 нафар жангарисини намойишкорона қатл этди. 

Бу жангарилар Мосулнинг ғарбида жойлашган назорат-ўтказиш пунктида ушланиб, шариат судига топширилган.

Қатл шаҳарнинг марказида оломон кўз ўнгида амалга оширилган.

Бу ИШИД ўз жирканч қабиҳликларини ўз жангариларига ҳам қўллаётган биринчи ҳолат эмас. Январда Ироқ армияси билан жангларда муҳим позицияларни бой берган жангарилар ўз сафдошлари томонидан тириклайин ёқиб юборилган. Декабрь ойида эса камида ўн жангари ўз постини ташлаб кетгани учун қатл этилган.