31 январда Италия А сериясининг 22-турида "Сан-Сиро" майдонида "Милан" ва "Интер" жамоалари ўртасида машҳур Милан дербиси бўлиб ўтди. Учрашув "Милан" фойдасига 3:0 ҳисоби билан якунланди.

"Милан" футболчиси Алекс 35-дақиқада ҳисобни очди. 70-дақиқада "Интер"да ҳисобни тенглаштириш учун ажойиб имконият пайдо бўлди, бироқ Мауро Икарди пенальтини амалга ошира олмади. 3 дақиқа ўтиб Карлос Бакка ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Якуний ҳисобни 77-дақиқада М'Байе Ньянг ўрнатди.

Таъкидлаш жоизки, 2-бўлим бошида "Интер" бош мураббийи Роберто Манчини бош ҳакам билан тортишгани учун майдондан чиқариб юборилди.

Мусобақа жадвалида "Милан" 36 очко билан 6-ўринда, "Интер" 41 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Шу куни яна 6 та учрашув бўлиб ўтди, уларнинг натижалари қуйида келтирилган.

Наполи – Эмполи – 5:1
Голлар: Паредес, 28 (0:1); Игуаин, 33 (1:1); Инсинье, 37 (2:1); Кампорезе, 51 (3:1, автогол); Кальехон, 83 (4:1); Кальехон, 88 (5:1).

Кьево – Ювентус – 0:4
Голлар: Мората, 6 (0:1); Мората, 40 (0:2); Сандро, 61 (0:3); Погба, 67 (0:4).

Дженоа – Фиорентина (Флоренция) – 0:0

Удинезе – Лацио – 0:0
Четлатишлар: Ларанжера, 42 (Удинезе) – Матри, 85 (Лацио).

Торино (Турин) – Верона (Верона) – 0:0

Болонья (Болонья) – Сампдория (Генуя) – 3:2
Голлар: Мунье, 12 (1:0); Донса, 24 (2:0); Мурьель, 54 (2:1); Корреа, 80 (2:2); Дестро, 87 (3:2, пен).