АҚШ Давлат котиби Жон Керри Женевада бўлиб ўтадиган Сурия бўйича музокараларнинг бош мақсади тинчликка эришиш ва янги тузумга сиёсий ўтиш эканлигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Керрининг таъкидлашича, "ихтилофни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди". Унинг айтишича, сиёсий ўтишни амалга ошириш мақсадида ўтказиладиган музокаралар ИШИД жангариларини исталган қўллаб-қувватлашнинг олдини олади.

Аввалроқ Женевадаги музокараларда Дамашқ делегацияси раҳбари Сурия ҳудудидаги қон тўкишларни террорчиликни қурол сифатида ишлатувчи хорижий давлатлар уюштираётганини айтганди.

Женевада БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2254-сонли резолюциясига кўра 29 январда Сурия ҳукумати ва муҳолифати ўртасида музокаралар бошланди.