Форс кўрфази ҳудудидаги совуқ ҳаво оқими ушбу минтақада яшовчи аҳолига чинакам ҳайратли онларни совға қилмоқда

Кувайт қироллигида яшовчи одамлар бир неча юз йиллардан буён илк бор ёққан қорга гувоҳ бўлишди. Бу жараён билан боғлиқ фото ва видеотасвирлар интернетнинг турли тармоқларида яшин тезлигида тарқади.

Қўшни Саудия Арабистонида яшовчиларнинг таъкидлашича, одамлар бу йилги қишда қор ёғишини яна бир неча бор кузатиш имконига эга бўлади.