Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ўзининг саҳифасида Марснинг сиртини "360 гардус" форматда кўришга имкон берувчи видеони чоп этди.

Видеода фойдаланувчилар нафақат Қизил сайёрани кўришлари, балки камеранинг кўриш бурчагини ўзлари бошқаришлари мумкин. Бу формат гўёки ўша ерда бўлгандек эффект уйғотади.

"Бу биз виртуал реаллик ва "360 градус" формат билан қила оладиганларимизнинг дебочасидир. Жуда ажойиб", деб изоҳ қолдирди роликка Цукерберг.

 

This is a neat 360 video from the surface of Mars. You can look around like you're actually on the planet.NASA...

Опубликовано Mark Zuckerberg 31 января 2016 г.