Муқаддас Саъдуллаева: айрим киноларда бош ролни ўйнаганимдан афсусландим

Маданият 01 Февраль 2016 7340

Актриса хонанда Саъдуллаева “Бекажон” нашрига берган интервьюсида 2015 йилда баракали ижод қилганини, лекин айрим лойиҳалардан қониқмаганини таъкидлаб ўтди.

“2015 йилда иштирокимдаги еттита янги фильм тақдимоти бўлиб ўтди, - деди у. – Бу фильмларнинг олтитасида бош ролни ижро этганман. Мен суратга тушган фильмлар катта экранга чиққач, айримларида роль ижро этганимдан афсусландим. Фильм сценарийсини ўқиганимда, қаттиқ таъсир қилганди, аммо кино омадли чиқмади. Бу, албатта, режиссёр муҳоратига ҳам боғлиқ”.

Актриса онаси бундай ҳолатлардан уни огоҳлантирганини тан олди: “Онам эса бошиданоқ сценарийни ўқиб, “Муқаддас, бу фильмга суратга тушма”, дегандилар. Ўшанда онамнинг сўзларига қулоқ тутсам бўларкан. Доим ота-онамнинг маслаҳатлари билан сценарийларни танлаб розилик берардим, аммо бир сафар у кишининг сўзларини икки қилиб, хатога йўл қўйдим. Бу хатони такрорламасликка ҳаракат қиламан”.

Кўпроқ янгиликлар