Муслимбек Йўлдошев: Абдумўмин дўстдан - жигарлик даражасига сазовор бўла олган укам эди

Жамият 01 Февраль 2016 9846

Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаровнинг вафотига бир ой бўлди. Сухандоннинг вафоти ҳақида 2016 йил 1 январь куни хабар берилган эди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали диктор Муслимбек Йўлдошев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Абдумўмин Ўтбосаровни хотирлади.

Қуйида бу ёднома қисқартириилган шаклда берилган.

“Бугун, дўстимнинг бу дунё ташвишларини ташлаб кетганига бир ой бўлди. Охирати обод бўлгани рост бўлсин. Омин!

Қуйида минг йил олдин олинган бир фотосуратни эълон қилаяпман. Лайлак қорлар ер юзини оқликка буркаётган лаҳзаларда Чорбоғда тушилган...

Мухлислардан узр сўраган ҳолда яна қайғули мавзуда ёзишга мажбурман. Орамиздан яна бир муносиб инсон, моҳир сухандон, ўз ишининг устаси, жамоат ва жамиятда ҳурмат қозонган, босган қадамида одамларга яхшилик улашиб юрган қадрдонимиз - Абдумўмин Ўтбосаров кетиб қолди. Ўттиз йилдан ортиқроқ елкама-елка ишладик. Ўтган йиллар давомида не ерларга қадамимиз етмадию, не инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлмадик. Қанчадан-қанча кўнгилли ё кўнгилсиз воқеа ва ҳодисалар оқимида бирга суздик. Олдинма-кейин сочимизга оқ тушди. Кетма-кет унвонлар, мукофотларни қўлга киритдик. Ўзимиз ҳам, фарзандларимиз билан бирга ҳам тоғлар ошдик, кўнгилга эрк бердик. Қаерда юрмайлик, уйимизни, ишимизни, демакки бурч ва вазифамизни бажаришни олдинги қаторга қўйдик.

... У менинг дўстим эди. Қадрдоним эди. Шогирддан ҳамкасб, ҳамкасбдан - дўст, дўстдан - жигарлик даражасига сазовор бўла олган укам эди. Меҳнаткашлиги, ҳалоллиги, интилувчанлиги, ишбилармонлиги ва оилапарварлиги менга жуда ёқарди. Умуман, у нима қилса, менга маъқул бўлаверарди. Менга унинг бунёдкорлиги ёқарди. У йўқ нарсаларни бор қилишни яхши кўрарди.


... Ҳожи онам баъзи-баъзида "Муслимбей, шу ўртоғинг яхши бола. Гап-сўзи дуруст. Уни эҳтиёт қил. У бир сўм сарфласа, сан икки сўм сарфла. У бир марта меҳмон қилса, сан икки марта сийла. Тилинг тез, одамнинг юзига айбини шартта гапирасан. Унга бунақа қилмагин, аяб юргин" дердилар. Онам, онаизоримнинг имтиҳонидан ўтган дўст эди Абдумўмин. Билмадим, онам айтганларини қанчалик уддаладиму, лекин бугун шукр қиламанки, шунча йил ичида бир нима туфайли хафалашганимиз, тушунмовчилик сабаб аразлашганимиз ёки бир ҳафта йўқлашмай қолганимиз йўқ.

У билан ишлаган ижодкорлар - режиссёр ва муҳаррирлар, муаллифлар ундан доимо кўнгиллари тўлган тарзда ҳамкорлик қилишган бўлиши керак. Чунки у енгил-елпи иш қилмасди. Ўзи бошқаларни доимий назоратда ушлаб турадиган одам, қандай қилиб чала-чатти иш қилиб кетиши мумкинлиги ақлга сиғмайди. Телевидениеда, телефильмда, кинода ва радиода яхши ишлар қилиб кетди. Шу унга насиб этди. Бундан ҳам кўпрок бўлиши мумкин эди, ижодий ишлари. Лекин мажбурияти, талабгирлиги боис, катта-катта оммавий тадбирларда кўпроқ банд бўлишига тўғри келарди-да. Шунга қарамай, радиодаги охирги ишларидан бири - "Амир Темур сиймоси" радиофильми бўлди. Пиримқул Қодиров асари асосида тайёрланган бу иши Абдумўмин Ўтбосаровнинг ҳақиқий сухандонлик иши, информациявий ёки публицистик эмас, бадиий иши бўлдики, бу унинг Ўзбекистон халқ артисти унвонига лойиқ ва шуни оқлайдиган ижодий иши эди ва мен бундан яна бир бора хурсанд бўлдим. Бугун, у оламдан ўтиб қолганида эса, мана шу ишидан яна бир марта қониқиш ҳосил қилдим. Чунки айнан мана шу радиофильми авлодларга қоладиган иш бўлди. Ижодида янги саҳифа бунёд қилди”.

Kun.uz cайти Абдумўмин Ўтбосаровни хотирлаб энг яқин ҳамкасблари билан суҳбат уюштирди

Насиба Мақсудова: Абдумўмин келин излаб юрганди

Галина Мельникова марҳум ҳамкасби Абдумўмин Ўтбосаровнинг сўнгги кунини ёдга олди

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар