«Милан» жамоа етакчиларидан бири, голландиялик футболчи Найжел де Йонг билан ўзаро ҳамкорлик якунлангани ҳақида маълум қилди.

31 ёшли бу таянч ярим ҳимоячиси билан шартнома 2018 йилнинг ёзига қадар тузилганди. Бу шартнома икки томоннинг ўзаро келишуви орқали бекор қилинган.

Бундан олдинроқ, ушбу футболчига «Лос-Анжелес Гэлакси» жамоасидан таклиф борлиги ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, де Йонг «Милан»га 2012 йилда «Манчестер Сити»дан ўтганди.