Олимлар: 2016 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлади

Жаҳон 01 Февраль 2016 12529

2016 йил метеокузатувлар олиб борилаётган давр мобайнидаги энг иссиқ йил бўлади, дея ваъда қилмоқда британ олимлари. Бундан ташқари, улар маълумотига кўра, яқин беш йил ичида Ердаги ҳаво ҳарорати кўтарилишда давом этади.

The Guardian хабарига кўра, Британия Метеорология хизмати мазкур жараён атмосферага иссиқхона газларининг қўп миқдорда ажралиб чиқиши билан бир вақтда содир бўлишини қайд этиб ўтган.

2017 йилда эса, британ олимларининг фикрига кўра, рекорд бўлмаслиги ҳам мумкин. Бунга Тинч океанининг экваториал ҳудудларидаги сув юзаси ҳарорат тебранишларини вужудга келтириб, иқлим ўзгаришига катта таъсир кўрсатадиган Эль-Ниньо ҳодисасининг акси - Ла-Нинья жараёни сабаб бўлиши мумкин. бироқ 2018 йилдан заминимиз яна исишни бошлайди.

“Бу башоратлар тахминий. Улар иссиқхона газларининг ажралиб чиқишини ҳисоблашга асосланган. Бунда энг муҳим омил – океан ҳароратини олдиндан айта олмаймиз. Об-ҳаво биз кутгандан ҳам жуда тез ўзгаради”, - деди Британия Метеорология хизмати ходими Даг Смит.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар