Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон 01 Февраль 2016 6457

Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 26 январдаги қарорига мувофиқ, Аббосжон Мирзораҳимов маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Аббосжон Мирзораҳимов вазир ўринбосари лавозимига тайинланишидан аввал Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар, музейлар, ахборот ресурс марказлари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 1997—2001 йиллар Термиз давлат университети (бакалавр), 2001—2003 йиллар Ўзбекистон Миллий университети (магистр), 2006 йил Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти (аспирантура), 2011—2012 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Тарих фанлари номзоди.

Вазир ўринбосари лавозимида Аббосжон Мирзораҳимов Маънавий-маърифий муассасалар, музейлар ва ахборот-ресурс марказлари бошқармаси, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси, Бадиий экспертиза бошқармаси, «Ўзбекмузей» республика жамғармаси, республика музейлари, «Мозийдан садо» журнали таҳририяти, кўзи ожизлар учун кутубхоналар ишини мувофиқлаштиради, уларда ишнинг самарали ташкил этилиши, меҳнат ва ижро интизомларига амал қилинишини назорат қилади.

«Ўйлаймизки, янги тайинланган вазир ўринбосари маънавий-маърифий муасассалар тизимининг барча бўғинлари фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳани янада ривожлантиришда ижобий натижаларга эришишга муваффақ бўлади», — дейилади вазирлик матбуот хизмати ахборотида.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар