Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 2 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2836 сўм 87 тийин этиб белгиланди. Бу 26 январдаги курсга нисбатан 5 сўм 38 тийинга кўп.

2 февралдан эътиборан 1 евро қиймати 3093 сўм 16 тийин (26 январдаги курсга нисбатан 2 сўм 36 тийин қиммат), 1 Хитой юани 431 сўм 22 тийин (26 январдаги курсга нисбатан 78 тийинга қиммат), 1 Россия рубли эса 37 сўм 74 тийин (26 январдаги курсга нисбатан 2 сўм 60 тийин қиммат) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.