Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Россиянинг собиқ бош вазири, бугунги мухолиф сиёсатчи Михаил Касьяновнинг Страсбургга келишига ўзига хос тарзда муносабат билдирди. У видеони снайпер милтиғи нишонидан кўрингандай бир шаклда монтаж қилиб, бу билан Касьяновнинг нишонда турганига ишора қилди.

“Касьянов Страсбургга Россия мухолифатига пул олиб кетиш учун келди. Ким тушунмаган бўлса, энди тушунди”, - деб ёзилган видеога илова қилиб. Бу янгиликка изоҳ бераркан, Кремль расмий вакили Дмитрий Песков вазиятни ўрганишга ваъда берди.
“Гап нимадалигига қараб кўрамиз”, - деди у.