Ravon R2 Россияда энг арзон автоматлашган модель экани аён бўлди

Технология 01 Февраль 2016 11151

Россия бозорида фаолият юритаётган Ravon компанияси R2 хэтчбеки (Ўзбекистондаги Chevrolet Spark)нинг рублдаги нархларини эълон қилди. Бу ҳақда Motor.ru нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, мазкур моделдаги автомобилларнинг фақатгина автоматлашган узатиш тизими билан жиҳозлангани сотувга чиқарилган бўлиб, модел 369 минг рублдан бошланадиган нархда таклиф қилинмоқда. Шу тариқа, R2 Россияда энг арзон автоматлашган моделга айланди.

Ravon R2 1,25 литр сиғимли тўрт цилиндрли двигателга эга. Агрегатнинг узатиш тизими 85 от кучига тенг. Модель соатига 100 километр тезликка 12,4 сонияда ичида эриша олади. Максимал тезлиги соатига 161 километрга тенг.

Ravon R2 га қўшимча сифатида хавфсизлик ёстиқчаси ва Мр3 файлларини ўқишга мўлжалланган аудиотизим билан бирга тақдим этилади.

Бундан ташқари, Ravon линейкасида яна иккита седан бор, булар Nexia (379 минг рубль) ва Gentra (439 минг рубль).

Эслатиб ўтамиз, Ravon маркали машиналар Россия бозорида 2015 йилнинг октябрь ойидан бошлаб пайдо бўлганди.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар