Россия ҳарбий-коинот кучлари Сурияда энг янги Су-35С самолётларини синовдан ўтказмоқчи

Жаҳон 01 Февраль 2016 11747

ОАВ маълумотларига кўра, Россия Суриядаги Хмеймим авиабазасига энг замонавий Су-35С самолётларини жанговор шароитларда синовдан ўтказиш учун юборди. Самолётлар бир неча кун аввал етиб келган. Бу ҳақда тезкор ҳарбий бошқармадаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда "Коммерсантъ" нашри хабар бермоқда. 

"Норасмий маълумотларга кўра, гап ўтган йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Комсомольск-Амурдаги авиация заводи томонидан Россия ҳарбий-коинот кучларига берилган 4 та самолёт ҳақида кетмоқда", деб ёзмоқда нашр.

Агар бу маълумотлар чин бўлса, айни вақтда Россиянинг Суриядаги самолёт ва вертолётлари сони 70 дан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Су-35С – бир учувчилик "4++" авлодидаги кўп мақсадли ўта манёврли қирувчи самолёт бўлиб, бошқарилувчи тортиш вектори двигатели ва фазаланган панжара антеннали борт радиолокацион станциясига эга. Самолёт планерининг мустаҳкамланган конструкцияси ҳисобига 30 йилгача хизмат қилиши мумкин.   

Кўпроқ янгиликлар