Саудия Арабистонига кириб келган совуқ ҳаво оқими айрим ҳудудларда кучли қор ёғишига олиб келди. Жумладан, пойтахт Ар-Риёд шаҳрида ҳарорат 5 даражагача совиб кетди.

Саудия Арабистони ҳудудида бундай ҳаво камдан-кам кузатилади. Шу боис барча фавқулодда хизматлар шай ҳолатга келтирилган.

Пойтахт мактабларида эрталабки сафланишлар бекор қилинди, дея хабар бермоқда Sky News телеканали.