2016 йилнинг 31 январида 2015 йилда берилган рухсатномалар муддатининг тугаши муносабати билан Россия транспорт воситалари Туркия орқали юк олиб ўтиши мумкин бўлмайди. Бу ҳақда Халқаро автомобиль ташувчилар уюшмаси хабар бермоқда.

“Шу пайтга қадар Туркия томонидан 2016 йил учун келишувлар имзоланмади. Айни вақтда Россия транспорт вазирлиги масалани ҳал қилиш устида ишламоқда”, - дейилади хабарномада. 2015 йил декабрида Россия транспорт вазири Максим Соколов юк етказиш бўйича икки томонлама келишувлар тўрт баробарга қисқаришини маълум қилганди.