ОАВ: Туркияда мингдан ортиқ меҳмонхона сотувга қўйилди

Иқтисодиёт 01 Февраль 2016 6979

Туркиянинг Эгей денгизи ва Ўрта Ер денгизи қирғоқларидаги 1300дан ортиқ меҳмонхона мамлакатда хавфсизлик шароитлари ёмонлашгани ва Россия билан муносабатлардаги совуш туфайли сотувга қўйилган. Бу ҳақда Zaman газетасида хабар берилган.

Бу меҳмонхоналарнинг умумий нархи 30 миллиард лирага баҳоланган (10 миллиард доллардан ортиқ). Бу меҳмонхоналарнинг жами сиғими - 153 минг ўриндан ошиқ. Сотувга қўйилган меҳмонхоналарнинг аксар қисми Антальяда, россияликлар бозори яқинида жойлашган. Уларнинг сони 410та ва бу меҳмонхоналарнинг чорак қисми беш юлдузли меҳмонхоналар ҳисобланади.

Нашрнинг қайд этишича, Туркияда сайёҳлик саноати инқироз ёқасига келиб қолди. Газетанинг ёзишича, меҳмонхоналарнинг сотувга қўйилишига иқтисодий вазият ёмонлашгани ортидан Европадан келувчи сайёҳлар оқими пасайгани ҳам сабаб ҳисобланади. Шунингдек, меҳмонхоналар эгалари банклардан қарздор бўлиб қолишган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар