Жанубий Корея экспорти 2016 йилнинг январида 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 18,5 фоизга пастлаб, 36,74 миллиард долларни ташкил этди, дея хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри мамлакатнинг Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда.

Бу 2009 йилдан буён биринчи марта энг қуйи пастлаш бўлди. Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 13- ойдирки, кетма-кет пастлаб бормоқда.Импорт ҳажми эса 2015 йилнинг биринчи ойида 20,1 фоизга пастлаб, 31,42 миллиард долларни ташкил этди. Таҳлилчилар ўртача пастлашувни экспортда 12,3 фоиз, импортда эса 18,6 фоиз бўлишини башорат қилган эди.

Мазкур кўрсаткичлар Хитой иқтисодиётидаги секинлашув ҳамда нефть нархининг тушиши дунё бозоридаги вазиятнинг ёмонлашувига ҳам олиб келиши мумкинлигини кўрсатади, дейилади хабарда.