Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" жамоаси "Зенит"нинг бразилиялик ҳужумчиси Халк учун 30 млн евро таклиф қилган. Бу ҳақда Record нашри хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, 29 ёшли футболчининг хизматларига хитойликлар жамоаси бош мураббийи Луис Фелипе Сколарининг шахсан ўзи қизиқиш билдирган.

Маълумот учун, халк 2012 йилдан буён "Зенит" аъзоси ҳисобланади. У питерликлар сафида Россия чемпионатида 134та ўйин ўтказган ва 65та гол урган.