7 нафар ўзбекистонликка актёр Евгений Леоновнинг ҳайкалини ўғирлаганлик айблови эълон қилинди

Жамият 02 Февраль 2016 9576

Россия тергов идоралари судга марҳум актёр Евгений Леоновнинг "Омадли жентльменлар" фильмидаги Доцент қиёфасидаги ҳайкалининг ўғирланиши бўйича ишни юборди, деб хабар берилмоқда Москва прокуратураси сайтида.

Москва прокуратураси ушбу жиноятни амалга оширганликда гумон қилинаётган, Ўзбекистоннинг 21 ёшдан 27 ёшгача бўлган 7 нафар фуқароси: Абдухалим Рафиев, Бехзод Тўраев, Фазлиддин Шерматов, Усмонжон Умаров, Сардор Рафиқалиев, Асқарбек Абдухалилов ва Бекзод Тўйчибоевга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича айблов хулосасини тасдиқлади.

Уларга уюшган гуруҳ бўлиб ўғирлик қилиш айби эълон қилинди.

Аввалроқ жиноятчилар ўғирланган ҳайкал учун рангли металларни қабул қилиш пунктида 40 минг рубль олганлари маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар