Афғонистонлик жангари Британия қуролли кучларини судга берди

Жаҳон 02 Февраль 2016 4207

"Толибон" жангариси Буюк Британия қуролли кучларини судга берди. Бу ҳақда The Times нашри хабар берган.

"Толибон" қўмондонларидан бири, бир қатор терактлар ташкилотчиси сифатида гумон қилинувчи Сердар Муҳаммаднинг мурожаатида айтилишича, уни британиялик ҳарбийлар Афғонистонда 106 кун давомида ноқонуний тарзда ҳибсда тутиб туришган.

Халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, халқаро ҳуқуқ тартибот органлари террористик ҳужумларда иштирок этгани гумон қилинувчиларни узоғи билан 96 соат ичида тергов қилиши керак бўлади.

"Бу дегани жангарини бир неча соат ортиқроқ тутиб туриш мумкинмас, дегани. Бу эса жуда кулгили", дея вазиятга баҳо беради Буюк Британия Мудофаа вазирлиги вакили Пенни Мордаунт.

Қайд этилишича, Сердар Муҳаммад каби бошқа жангарилар ҳам қонундаги бу камчиликдан фойдаланишга уринишлари мумкин.

Бундан олдинроқ, "Толибон" жангарилари ўз номини БМТнинг Хавфсизлик кенгаши томонидан тузилган террорчилик ташкилотлари рўйхатидан ўчирилишини талаб қилганди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49153 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102801 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52862 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9820 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20506 Ўзбекистон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 126 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1363 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1125 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1062 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 2359 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар