2015 йилда Google`ни ўз таркибига қўшиб олган Аlphabet Inc. холдинг компанияси дунёдаги энг қиммат компания сифатида қайд этилди. Кўрсаткичлар бўйича компания Apple`ни ортда қолдирган.

Тўртинчи чорак ҳисоботида қайд этилишича, биржаларда савдолар ёпилишидан кейин Aphabet акциялари баҳоси 9 фоизга кўтарилган. Шу тариқа, компания қиймати 568 млрд долларга етган. Apple эса 535 млрд долларга баҳоланган.

Қайд этилишича, энг қиммат юқори технологияли компаниялар рўйхатида бир неча ўн йилдан буён АҚШдаги компаниялар етакчи бўлиб келишмоқда.

Кейинги 5 йилда Apple етакчилик қилди, унгача, 2010 йилгача ўтган 20 йил давомида Microsoft етакчи бўлганди, ундан олдинроқ эса биринчи ўрин IBM компаниясига тегишли бўларди.