Америкалик ҳайдовчи аёл тезликни оширган полициячи машинасини тўхтатиб, унга танбеҳ берди

Жамият 02 Февраль 2016 5753

29 январь куни Майамида (Флорида штати) яшовчи аёл Клаудиа Кастильо маҳаллий полиция зобити билан ўрин алмашди.

У трассада ўзини қувиб ўтган патруль машинасига рухсат берилган энг юқори тезликда ҳам ета олмаётганига ва иккинчи машинанинг тезлиги рухсат берилган меъёрдан баландлигига эътиборини қаратди.

Шундан сўнг у зобит билан "гаплашиб қўйиш"га қарор қилди ва кўп ўтмай уни қувиб етиб, уни йўл четига чиқиб тўхташга мажбур қилди. У машинасидан тушмаган ҳолда полициячини олдига чақирган.

"Мени худди жойимда қотиб турганимдек қувиб ўтдингиз. Мен тезликни соатига 130 километргача чиқардим... ва бари бир чангингизда қолиб кетдим", деган Клаудиа бу "учар зобит"га.

Аёл зобитдан "қаерга бунчалик ошиқаётгани" ҳақида сўраган.

Бунга жавобан полициячи "ишга кетаётгани, тезликни ошириб юборганини сезмаганини" билдирган.

Кастильо хоним полициячилар фуқароларга ўрнак бўлиши лозимлигини эслатган, зобит эса унинг гапларини хотиржамлик билан қабул қилган.

Бу жараённи аёл видеога олган ва YouTube порталига жойлаштирган. Учта ролик жами бир миллион мартадан зиёд кўрилган. Видеолар машҳурлашиб кетгач, зобитнинг шахси аниқланган ва унга нисбатан текширув бошланган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24880 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54650 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65243 Жамият
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 144 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 103 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 879 Жаҳон
ОАВ: Истанбулда суд биносига қуролли ҳужум юз берди
15:12 632 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 701 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар