АҚШ 13 млрд доллар эвазига атом сувости кемаси қуради

Жаҳон 02 Февраль 2016 4617

Пентагоннинг 5 йиллик бюджетида 13 млрд доллардан ортиқроқ маблағ янги атом сувости кемаси қурилиши учун белгиланган. Бундай сувости кемаси баллистик ракеталар учириш имкониятига эга бўлади.

Режага кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг дронлар бўйича стратегияси ўзгаради. Эндиликда дронларнинг ҳарбий салоҳияти ва маълумот йиғиш имкониятлари кенгайтирилиши кўзда тутилган.

9 февраль куни ҳарбий бюджетнинг расман эълон қилиниши кутилмоқда. АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер бу бюджетнинг миқдори тахминан 583 млрд доллар бўлишини айтган.

Манбаларда Пентагон шунингдек, АҚШ ҲҲК учун янги бомбардимончи самолёт, "Огайо" типидаги янги сувости кемаси, ядровий қуроллар, қитъалараро ҳаракатланувчи баллистик ракеталар яратишни режалаштиргани айтилган.

Defense News агентлигида ёзилишича, Эш Картер 2017 йилги мудофаа бюджети лойиҳаси тақдимоти вақтида бюджет 5та асосий омилни назарда тутган ҳолда тузилаётгани ҳақида айтган: Россиянинг кучайиши, Хитойнинг кучайиши, Шимолий Кореянинг АҚШга ва Тинч океанидаги иттифоқчиларига таҳдидлари, Эроннинг Форс кўрфазидаги давлатлар билан муносабатлари ёмонлашуви ҳамда ИШИДга қарши кураш.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар