Австралияда аёл депутатларга парламент йиғилишларида боласини эмизишга рухсат берилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Вакиллар палатаси раҳбари Кристофер Пайн йиғилишларга болаларни олиб келишни тақиқлайдиган қонуннинг эскирганини таъкидлади.

“Парламентда ишлашга кўпроқ аёллар келишини истайман, уларни эски қоидалар чўчитишини хоҳламайман”, - тушунтирди Пайн.