British Petroleum энергетик компанияси бош директори Боб Дадлининг фикрича, ОПЕК картелига аъзо давлатлар ҳамда бошқа ишлаб чиқарувчилар, хусусан, Россия қора олтин нархини қўллаб-қувватлаш учун нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартирмайди. Бу ҳақда у Bloomberg агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“Улар бу ишни қилишига кўзим етмайди”, - тан олди Дадли.

Россиянинг ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида гапираркан, мутахассис қуйидаги фикрни билдирди:

“Бу кўрсаткич барқарор қолиши эҳтимоли баланд, 1-2 фоизлик қисқариш бўлиши мумкин. Лекин мен АҚШда нефть қазиб олиш ҳажми қисқараётганини кўряпман, ва апрель ойида ўтган йилнинг шу ойига нисбатан суткасига 1 млн баррелга кам нефть ола бошлаймиз деб ўйлайман”.

“Жорий йилнинг биринчи ва иккинчи чоракларида бозорга Эрон нефти чиқиши муносабати билан нархлар ўзгариб туриши мумкин, аммо учинчи ва тўртинчи чоракларда талабнинг тикланишини кузатишимиз мумкин бўлади. Жаҳонда суткасига 93 баррель нефть етказилмоқда, гап эса фақат ортиқча 1 баррель ҳақида кетмоқда – бу фарқ йил охирига қадар йўққа чиқиши лозим”, - хулоса қилди мутахассис.