Ҳолливуд актёри Леонардо Ди Каприо ёшларга мўлжалланган постапокалиптик фильмга продюсерлик қилади. Бу ҳақда The Hollywood Reporter нашри ёзмоқда.ъ Гап Кайла Олсоннинг “Қум салтанати” китобини экранлаштириш хусусида кетмоқда.

Продюсерлардан бири Ди Каприонинг Appian Way компанияси бўйича шериги Женнифер Дэвиссон бўлади.Китобда экологик муаммолар кўтарилгани Ди Каприонинг қизиқишига сабаб бўлган.

Сюжетга кўра, 2049 йили Ерда иқлим ўзгариши кескин бурилиш палласига киради, қирғоқ ҳудудларини сув босгани ва аҳоли кўпайиб кетгани боис келиб чиққан тўполонларда радикал гуруҳ ҳокимиятни эгаллайди. Бош қаҳрамон қиз меҳнат лагеридан қочиб кетиб, отасини қидиради, шунингдек, режимга қарши кураш олиб боради.