Расмий Анқара ва Риёд Женевадаги музокараларда делегацияси иштирок этаётган Сурия мухолифати тўлалигича қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Туркия бош вазири Аҳмат Довутўғли Al Arabiya каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Туркия ва Саудия Арабистони Сурия мухолифатини сўзсиз қўллаб-қувватлайди, у қабул қилган барча қарорларни қўллаб-қувватлагандек”, - таъкидланди суҳбат чоғида. “Анқара ва Риёд экстремизм ва террорчиликка минтақадаги икки асосий таҳдид сифатида қарамоқда”, - қўшимча қилди бош вазир.