Freise Brothers видеомейкерлари тақчил бўлган ёқилғига боғлиқ бўлган келажак олами ҳақидаги реклама ролигини суратга олишди. Бу роликда электромобиль бегонадек туюлади, бироқ маҳаллий аҳоли электр энергияси фойдасига ёқилғидан воз кечиб, электромобилни кутилмаганда яхши кутиб олади.

Ролик давомида кадр ортидаги овоз физик олим Никола Тесланинг электр энергиясининг баъзи афзалликлари ҳақидаги фикрларини ўқиб эшиттиради.

Tesla Motors бу роликни олишга Freise Brothers’га буюртма берган-бермагани номаълум, бироқ компания ўзининг твиттерида бу ролик ҳақида "Рози бўлмасликнинг иложи йўқ" деб изоҳ қолдирди.