«Эвертон» Москванинг «Локомотив» жамоаси ҳужумчиси Умар Ниассни ўз таркибига қўшиб олгани ҳақида эълон қилди.

Инглизлар жамоаси бу 25 ёшли сенегаллик футболчи учун 13,5 млн фунт тўлаган.

Умар Ниасс жорий мавсумнинг биринчи даврасида москваликларнинг асосий тўпурари бўлганди. У Россия чемпионатининг 15та ўйинида 8та гол уриб, 7та голли узатма муаллифи бўлган.

“Эвертон” Москва жамоасининг футболчиси учун 19 млн доллар таклиф қилди

Виталий Денисов: Ниасс кетса, бу жамоамиз учун катта йўқотиш бўлади