Туркиянинг «Фенербаҳче» клубининг португалиялик футболчиси Нани турк жамоасини тарк этишни хоҳламагани учун рафиқаси билан жанжаллашиб қолган. Бу ҳақда Fotomac.tr нашри хабар тарқатди.

Португалиялик футболчининг хотини Даниэла Мартинш футболчидан унинг трансфери учун «Фенербаҳче»га 20 миллион евро, футболчининг ўзига эса 10 миллион евро йиллик маош беришга тайёр бўлиб турган Хитой клубларидан бирига ўтиши учун кўндирмоқчи бўлган.

Нани мавсум охирига қадар Истанбул клубини тарк этмаслигини билдирган. Шундан кейин унинг хотини икки нафар фарзандини олиб Туркиядан Португалияга кетиб қолган.

Маълумот учун, ҳозирги клубида Нани йилига беш миллион евро маош олмоқда.