Gmail электрон почта хизмати бир ойлик аудиторияси ҳажмини миллиард кишига етказди. Бу ҳақда Google бош директори Сундар Пичай компаниянинг инвесторлар иштирокидаги 2015 йил тўртинчи чорак якунларига бағишланган йиғилишида маълум қилди.

Бундан аввал миллиардлик натижани Google қидирув, Android, Chrome браузери, Google Play мобил иловалар дўкони, Google Maps ва YouTube қайд этган эди.  Gmail кенг оммага 2004 йилнинг 1 апрель куни тақдим этилган эди. 2015 йилнинг майига келиб унинг фаол фойдаланувчилари сони 900 миллиондан ошди.