Ҳиндистондаги меҳмонхонада яшаш учун ҳақни мижозларнинг ўзлари белгилашларига рухсат берилди

Жаҳон 02 Февраль 2016 2937

Ibis меҳмонхоналар тармоғининг Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳридаги янги Chennai City Centre меҳмонхонаси ўз мижозларига меҳмонхонада яшаш учун тўланадиган ҳақ миқдорини ўзлари белгилашларига рухсат берди. Бу ҳақда Business Traveller хабар бермоқда. Бу акция Pay What You Want (Қанча истасангиз шунча тўланг") деб номланган.

Мижозлар уч юлдузли меҳмонхонани тарк этаётганларида у ердаги хизмат кўрсатиш ва қулайлик даражасини баҳолаб, унга мос ҳақ қолдиришади. Акция меҳмонхонада 1 февралдан 29 февралгача бўлган даврда бир кунга қоладиган сайёҳларга татбиқ қилинади.

Ibis Chennai City Centre меҳмонхонасида 155 та хона мавжуд бўлиб, унинг ҳудудида теннис корти, гольф майдончаси, тренажёр зали бор.

AccorHotels компаниясига тегишли Ibis меҳмонхоналар халқаро тармоғи 1967 йилда ташкил этилган. Тармоқнинг биринчи меҳмонхонаси 1974 йилда Франциянинг Бордо шаҳрида очилган. Айни вақтда тармоқ дунё бўйлаб мингдан кўпроқ меҳмонхоналарга эга.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар