Италия ҳукумати 68 ёшли тадбиркор Сальваторе Скиллантени ҳибсга олди ва унинг мулкини мусодара қилди. Хатланган мулк таркибида бир вақтлар Италия фашистлари раҳнамоси Бенито Муссолинига тегишли бўлган яхта ҳам бор.

Ўз вақтида, ўтган асрнинг 30-йилларида диктаторга бу "Қора аланга" номли яхтани унинг дўстларидан бири совға қилганди.

Сальваторе Скилланте жиноий гуруҳларга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинган.

Италия ҳуқуқ тартибот органлари бир неча йиллардан буён мафиячи гуруҳларга қарши кураш олиб бормоқда.

2015 йилнинг августида Сицилияда Маттео Мессиной Денаро бошчилигида ташкил этилган мафия гуруҳига алоқадорликда гумон қилиниб, 11 киши қўлга олинганди.