Афғонистон ҳукумати 1 февраль куни мамлакат пойтахти Кобул шаҳрида содир этилган теракт қурбонлари сонининг аниқ миқдорини маълум қилди. Khaama ахборот агентлиги Афғонистон ички ишлар вазири Сиддиқ Сиддиқийга асосланиб тарқатган хабарга кўра, бу теракт 20 кишини ҳаётдан олиб кетган.

Шунингдек, 29 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Бу теракт учун жавобгарликни "Толибон" ўз зиммасига олди.

Дастлабки хабарларда Кобулдаги Де Мазан майдонида худкуш-террорчи томонидан уюштирилган ҳужум натижасида 10 киши ҳалок бўлгани айтилганди.