КХДР Жанубий Корея ҳудудига сигарета қолдиқлари ва ҳожатхона қоғози ташлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Шимолий Корея ҳудудидан гелий тўлдирилган шарлар учиб келган бўлиб, уларга ташвиқот варақалари ва ҳожатхона қоғози, шунингдек, сигарета қолдиқлари мустаҳкамланган эди.

Ҳар бир шарга, шунингдек, таймерли кичик портловчи ускуна ўрнатилган эди. Уларнинг кўпчилиги портламаган. Жанубий Корея ҳарбийлари шарлар ичида кимёвий ёки биологик қурол бор деб гумон қилишган.

Бу КХДРнинг Жанубий Корея томонидан чегарада олиб борилаётган тарғиботнинг кучайтирилишига жавоб бўлди. Тарғибот, ўз навбатида, 6 январь куни Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказгани ҳақидаги баёнотдан сўз кучайтирилган эди.