Латвия Ўзбекистон билан атроф-муҳит ва экологик тоза технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар қилди.

“Айтиш мумкинки, бугунги кунда бу борадаги ҳамкорлигимиз ёмон ривожланаётгани йўқ. Булар ҳозирдаги яхши даражада турган ўзаро манфаатли муносабатларимиз натижаси ҳисобланади. Ўтган йили биз атроф-муҳит ва энергиятежамкор “яшил” технологиялар билан боғлиқ бир нечта лойиҳаларни амалга оширдик”, - дейди агентлик суҳбатдоши.

Латвия Ўзбекистоннинг саноат корхоналарида ҳавони тозалаш ва мониторинг тизимларидан фойдаланиш бўйича илғор тажрибаларини инвестиция қилишга тайёр. Бундан ташқари, мутахассиснинг сўзларига кўра, улар қатор экологик фойдаларни келтириши мумкин бўлган юқори-фаол органик моддаларни ишлаб чиқариш технологияларидан Ўзбекистон шароитида фойдаланишни таклиф этмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон Табиатни муҳоафаза қилиш қўмитаси ҳамда Латвия атроф-муҳит учун ечимлар институти ўртасида бир-бирини тушуниш тўғрисидаги меморандум имзоланган. Латвия Ўзбекистоннинг Европадаги учинчи йирик ҳамкори ҳисобланади.