2016 йилнинг 29-30 январь кунлари Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамкорликда “Шаҳрисабз шаҳрида профессионал таълим марказини яратиш лойиҳаси ва Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими салоҳиятини ошириш бўйича консалтинг лойиҳаси” доирасида семинар ўтказишди.

Тадбирда меҳнат вазирининг биринчи ўринбосари Низамов Б.М., KOICA’нинг Ўзбекистондаги офиси директори Им Жонг Хи, Корея Республикаси Савдо-саноат палатаси, Корея касб-ҳунар таъдими ва кадрлар тайёрлаш тадқиқот институти (KRIVET) мутахассислари, шунингдек, меҳнат вазирлигининг касб-ҳунар таълими йўналишидаги экспертлари, бошқа турли идора вакиллари иштирок этишди.

Семинар касб-ҳунар таълими, профессионал кадрлар тайёрлаш жараёнидаги мураккабликларни аниқлаш, шунингдек, юқорида тилга олинган лойиҳани амалга ошириш бўйича бош режани ишлаб чиқиш масалаларига бағишланди.

Семинар якунларига кўра лойиҳа бўйича маҳаллий маслаҳатчилар ажратиб олинади ва улар икки йил давомида Жанубий Кореянинг юқорида тилга олинган муассасалари билан ҳамкорлик қилиб боришади.