Германиянинг Меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазири Андреа Налеснинг сўзларига кўра, қочоқларга мамлакатдаги ижтимоий ҳаётга мослашишлари ва жамиятга тўлиқ киришиб кетгунларига қадар давлат томонидан маълум миқдорда моддий ёрдам берилади. Улар Германиялик барча фуқаролар каби мамлакат қонун-қоидаларини ўрганиб боришлари зарур. Шунингдек, мигрантлар имкониятга қараб давлат тилини ўзлаштиришлари ва шундан сўнг, ишга жойлашишлари мақсадга мувофиқ.

Амалдорнинг фикрича, мамлакатдаги мигрантлар икки йиллик интеграцион ўқув курслари якунлангач, ўзларига муносиб иш қидиришлари мумкин бўлади.